Ислом тараққиёт банки (ИТБ) томонидан 2021-2022 ўқув йилида дунёнинг нуфузли университетларининг бакалавриат (Undergraduate), магистратура (Masters), аспирантура
Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси маълумотига кўра, Ислом тараққиёт банки (ИТБ) томонидан 2021-2022 ўқув йилида дунёнинг нуфузли университетларининг бакалавриат (Undergraduate), магистратура (Masters), аспирантура (PhD Research Programme) ва пост-доктарантура (Post-Doctoral Research Programme) йўналишлари бўйича таҳсил олиш учун стипендия танлови эълон қилинди.
Мазкур стипендия дастури доирасида иловадаги ТИВнинг хатида келтирилган таълим йўналишлари бўйича таҳсил олиш учун грантлар ажратилган .
Ислом тараққиёт банки маълумотига кўра, номзодлар муайян талабларга жавоб беришлари лозим, улар ҳужжатлар натижалари асосида танлаб олинадилар
Ислом тараққиёт банки маълумотига кўра, номзодлар муайян талабларга жавоб беришлари лозим, улар ҳужжатлар натижалари асосида танлаб олинадилар.
Юқорида келтирилган танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар аризаларни 2021 йил 28 февралга қадар қуйидаги IsDB платформаси орқали тақдим этишлари керак: www.isdb/org/scholarships.
Чет тилида тузилган ҳужжатларга уларнинг инглиз ёки француз тилларига нотариал тасдиқланган таржимаси илова қилиниши керак
Ушбу дастур ҳақида батафсил маълумот, иштирок этиш шартлари ва барча зарур ҳужжатлар рўйхати илова қилинмоқда. Шунингдек, мазкур стипендия танлови тўғрисидаги қўшимча маълумот билан Ислом тараққиёт банки www.isdb.org/scholarships веб-сайтида танишишингиз мумкин.
Хурмат билан, Ҳалқаро бўлим