Словакия Республикасининг миллий стипендиялар дастури доирасида 2021/2022 ўқув йили учун танлов эълон килинди.

Словакия Республикасининг миллий стипендиялар дастури доирасида 2021/2022 ўқув  йили учун танлов эълон килинди.

Стипендиялар танловида ғолиб бўлган талабалар, докторантлар ва ўқитувчилар 2021-2022 ўқув  йилида Словакия олий таълим муассасаларида тахсил олиш, стажировка ўташ, тадкикот олиб бориш ва дарс бериш имкониятини қўлга киритадилар.

Ўқиш давомийлиги ва талаблари қуйидагича:

бакалаврлар 1-2 семестр давомида стажировка ўташлари мумкин ва номзодлар камида 3 курсни битирган бўлиши керак;
магистрантлар учун 1-10 ой давомида стажировка ташкил этилади;
ўқитувчилар, илмий ходимлар ва санъат сохаси ходимлари учун 1-10 ой давомида стажировка ташкил этилади.
Мазкур стипендиялар Словакия Республикасининг таълим, фан, тадкикотлар ва спорт вазирлиги хамда Словакия академик ахборот агентлиги бюджети маблағларидан молиялаштирилади. Стипендияга сазовор бўлганлар Словакия хукуматининг стипендиантлари хисобланади.

Онлайн хужжат топшириш муддата: 2021 й. 30 апрель 16.00 (СЕТ)

2021-2022 ўқув йилининг ёзги семестрида стажировка ўташ учун онлайн хужжат топшириш муддата: 2021 й. 31 октябрь 16.00 (СЕТ)

Дастурнинг талаблари ва шартлари билан қуйидаги хавола оркали танишиш мумкин:

https://www. stipendia.sk/main/pravila-i-uslovia-progr ammy/inostrannye-pretendenty

Стипендиялар дастури тугрисидаги батафсил маълумотни иловада келтирилган инглиз ва рус тиллардаги материаллар хамда www.stipendia.sk в а www.scholarships.sk веб-сахифалари оркали олиш мумкин.