Бруней-Доруссалом давлатининг қуйидаги университетларида грант

    Ўзбекистон Республикасининг Малазиядаги элчихонаси маълумотига кўра, Бруней-Доруссалом Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги томонидан        2021-2022 ўқув йилида мазкур давлат университетларининг бакалавриат (Undergraduate and Diploma Programmes) ва магистратура (Postgraduate Master,s Degree Programme) йўналишлари бўйича таҳсил олиш учун эълон қилинган стипендия танлови тўғрисидаги маълумот юборилмоқда.
  Ушбу стипендия доирасида Ўзбекистон фуқаролари учун                 Бруней-Доруссалом давлатининг қуйидаги университетларида грант асосида таҳсил олиш имкони мавжуд:
  - Бруней-Доруссалом университети;
  - Султон Шариф Али номидаги Ислом университети;
  - Бруней технология университети;
  - Бруней политехника университети;
 
  Мазкур стипендия дастури ўқиш, турар жой ва озиқ-овқат, икки томонлама халқаро авиачипталар, даволаниш, ўқув қўлланмалари ҳамда стипендия каби харажатларни ўз ичига олади.

  Бруней томони маълумотига кўра, номзодлар бакалавр дастури учун 18-25 ёш ҳамда магистрлик дастури учун 35 ёшгача бўлишлари керак. Шунингдек номзодлар муайян талабларга жавоб беришлари лозим, улар тақдим этган ҳужжатлари натижалари асосида танлаб олинадилар.

  Ўқув йили 2021 йил июль/август ойларида бошланиши кўзда тутилган.
  Юқорида келтирилган танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар аризаларни (ариза шакли илова қилинмоқда) 2021 йил 15 февралдан кечиктирилмаган ҳолда қуйидаги электрон манзилга тақдим этишлари керак: applyBDGS2021@mfa.gov.bn.
  Аризанинг электрон шаклини қуйидаги ҳавола орқали ҳам юклаб олиш мумкин: https://apply.ubd.edu.bn/orbeon/uis-welcome/
  Ушбу дастур ҳақида батафсил маълумот, иштрок этиш шартлари ва барча зарур ҳужжатлар руйҳати илова қилинмоқда. Шунингдек, мазкур стипендия танлови тўғрисидаги қўшимча маълумот билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: http://www.mfa.gov.bn/Pages/bdgs2021.aspx.


Стипендия танлови бўйича ахборот хати илова қилинмоқда  (Ахборот хати)

Хурмат билан, Халқаро ҳамкорлик бўлим