ЮНЕСКО ВА ХИТОЙ ҲУКУМАТИНИНГ “БУЮК ДЕВОР” ДЕБ НОМЛАНГАН СТИПЕНДИЯСИ

ЮНЕСКО ва Хитой Хуалқ Республикаси (ХХР) ҳукуматининг олий таълим муассасаларида табиий ва техник фанлар бўйича бир йиллик илмий тадқиқот олиб бориш ўқув курси ташкил этилади. Танлов ғолибларининг Хитойда таҳсил олиши, бориш-келиш авиачипталари ва бошқа барча ҳаражатлари ЮНЕСКО ва ХХР ҳукумати томонидан қопланади.

Танловда иштирок этишни истаган номзодлар олий таълим муассасаси билан келажакда ўз фаолиятини боғлашга интилган стажёр-тадқиқотчи ҳамда ёш ўқитувчилар орасидан танлаб олинaди.

Номзодлар магиср даражасига эга ва 45 ёшдан ошмаган бўлишлари, инглиз тилини юқори даражада билишлари талаб этилади.

Номзод қуйидаги ҳужжатларни Олий ўрта-махсус таълим вазирлигига топшириши керак:

  1. Тўлдирилган анкета 3 та нусxадан (3 та расм билан бирга);
  2. Диплом (иловаси билан бирга) нотариал тасдиқланган нусxаси (инглиз тилига таржима қилинган ҳолда, уч нусхада);
  3. Номзод фаолияти билан яқиндан таниш бўлган 2 нафар профессор ёки ўқитувчилардан тавсиянома (3 нусxадан, инглиз тилида);
  4. Хитой университетларининг биридан келган таклифнома (агар олдиндан ушбу университет билан алоқа ўрнатилган бўлса - 3 та нусхада, инглиз тилида);
  5. Илмий тадқиқот лойиҳаси (3 нусxада, 500 сўздан иборат, инглиз тилида);
  6. Инглиз тилини билиш даражаси бўйича сетрификат (иловадаги махсус шакл бўйича - 3 нусxадан);
  7. Тиббий маълумотнома (иловадаги махсус шакл бўйича -3 нусxада).

 

Аризалар 2018 йилнинг 11 мартига қадар қабул қилинади!

Танлов билан боғлиқ маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали олиш мумкин: www.csc.edu.en/laihua ёки http://www.campuschina.org