Erasmus+ DSinGIS

Эразмус+ DSinGIS лойиҳаси

Лойиҳанинг номи: «Эразмус+ DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантура»

Лойиҳанинг рақами (агар мавжуд бўлса): «585718-EPP-1-2017-1-HU-EPPKA2-CBHE-JP»

Ариза берувчи ташкилот: Обуда университети, Венгрия

Мақсад: Геоинформатика орқали Ўзбекистонда барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш.

Вазифалар:

  1. Геоинформатикани татбиқ этиш соҳасида доимий касбий ривожланишни қўллаб-қувватловчи янги инновацион докторлик дастур ва усулларини ишлаб чиқиш.
  2. Юқори ахборот ва комуникация технологияларига асосланган таълим ва илмий-тадқиқот муҳитини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий муассасалар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш.
  3. Ўзбекистондаги ҳамкор университетлар профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг геоинформатика соҳасидаги илмий салоҳиятини юксалтириш.
  4. Докторантура ва илмий тадқиқотда ўзбекистонлик олимларни тармоқлараро геоинформатика соҳасига йўналтириш.
  5. Геоинформатика соҳасида фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчи ва докторантларнинг халқаро миқъёсдаги жамиятларга жалб этилишини кенгайтириш, ОТМ ва ИТМларнинг халқаролашувини кучайтириш.

Лойиҳадан кутилаётган натижалар:

 

  1. Геоинформатика сохасида халқаро тармоқ.
  2. Аккредитациядан ўтган докторантура дастури.
  3. ОТМларда юқорида келтирилган муаммоларни ҳал қилиш бўйича таълим салоҳияти.
  4. Ҳамкорликдаги қўшма билим ҳавзасига эга электрон таълим платформаси.
  5. Тармоқлараро алоқаларга кўмаклашувчи ўзбек тилидаги таърифларни ўз ичига олувчи геофазовий атамалар глоссарийси.
  6. Тадқиқот салоҳияти: Ўзбекистонда тармоқлараро қўлланишлар учун тадқиқот лабораториялари ва  Қўшма илмий тадқиқот маркази.
  7. Кўплаб самарали натижаларга қаратилган йиллик Геоинформатика конференциялари.

 

Лойиҳа давомида кутилаётган тадбирлар режаси:

  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва ОТМлар лойиҳанинг энг яхши тажрибаларини мувофиқлаштиришлари мумкин.
  • ОТМларда янги педагогик ёндашувлар қўлланила бошлайди.
  • ОТМлар Геоинформатика бўйича ишлаб чиқариш корхоналари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш имкониятига эга бўладилар.
  • Геофазовий сектордаги ишлаб чиқариш корхоналари янги инноватив бизнес маҳсулотларини таклиф қилишлари мумкин.
  • Жамият инновациялардан қабул қилинаётган қарорлар сифати, хизматларнинг самарадорлиги ва интерактивлигини ошириш, ҳаражатлар ва ресурсларни истеъмолини камайтириш ҳамда фуқаролар ва ҳукумат ўртасидаги алоқани яхшилаш орқали фойда олади.

Амалга ошириш даври: 15.10.2017 – 14.10.2020 йй.

Тақдим этилган грант миқдори: 992 169 Евро, шу жумладан ТИҚХММИга 211 166  Евро.

Лойиҳанинг Ўзбекистндаги Миллий координатори:

 

- Илхом Абдурахманов, “Ердан фойдаланиш” кафедраси “Геоинформатика” ихтисослиги таянч докторанти

- телефон: +998712371909 (иш); +998977703311 (мобил)

- email: ilhom.isakovich@gmail.com

Лойиҳада иштирок этадиган мамлакатлар:

Венгрия, Австрия, Германия, Ўзбекистон

Қўшимча маълумотларни ушбу ҳаволадан олишингиз мумкин.