Мақсади

Бугунги кунда халқаро стандартларга мос ўқув жараёнининг сўнгги ютуқларидан фойдаланиш долзарб муаммолардан саналади. Шу муносабат билан Халқаро алоқалар бўлими институт билан дунёнинг бошқа таълим муассасалари ўртасида дўстона, маданий, ўқув ва илмий йўналишларда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб, уларни такомиллаштириб боради. Шунингдек, у профессор-ўқитувчиларнинг хорижда малакасини ошириш, стажировкалар ва қисқа муддатли ўқув курслари ва талабаларнинг алмашинув дастурлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Эл-юрт умиди” жамғармаси, Европа Иттифоқи, Россия, АҚШ ва бошқа кўплаб давлатлар томонидан эълон қилинадиган грант ва стипендия дастурларида қатнашиш борасида тавсиялар беради.