LESLIE лойиҳаси

 

101129032 - LESLIE — Ер ресурсларини бошқариш, атроф-муҳит ва қаттиқ чиқиндилар: Марказий Осиёда таълим ва бизнесда

Лойиҳа қисқартмаси: LESLIE

Лойиҳа тури: Erasmus+ олий таълим соҳасида салоҳиятни ошириш (CBHE)
Давомийлиги: 2024–2027 йиллар (36 ой)
Координатор: Валенсия Политехника Университети (Испания)
Молиялаштирувчи: Европа Иттифоқи
Веб-сайт: leslieproject-eu.com
Иштирокчи давлатлар: Испания, Италия, Кипр, Қозоғистон, Ўзбекистон

Лойиҳа ҳақида умумий маълумот

Erasmus+ CBHE доирасидаги LESLIE лойиҳаси (Ер ресурсларини бошқариш, атроф-муҳит ва қаттиқ чиқиндилар — Марказий Осиёда таълим ва бизнесда) — бу Марказий Осиёдаги, хусусан Қозоғистон ва Ўзбекистон олий таълим муассасаларида барқарор ер ресурсларини бошқариш (SLM) соҳасида замонавий таълим тизимини ривожлантиришни мақсад қилган лойиҳа ҳисобланади.

Ушбу лойиҳа иқлим ўзгариши, чўллашиш, ер деградацияси, сув танқислиги ва чиқиндилар муаммосига замонавий таълим воситалари орқали жавоб беришни кўзда тутади. У Европа Иттифоқининг Яшил келишув ва рақамли трансформация устуворликларига мос келади.

Лойиҳанинг асосий мақсадлари

  1. Қозоғистон ва Ўзбекистонда Барқарор ер ресурсларини бошқариш бўйича HUBлар ташкил этиш;

  2. Барқарор ер ресурсларини бошқаришга оид микро-квалификация курслари ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

  3. SLM соҳасида бакалавр ва магистрлар учун онлайн таълим материаллари яратиш;

  4. Барча таълимий ресурсларни жамловчи ягона рақамли “Toolbox” платформасини яратиш;

  5. STEHEAM (Фан, Технология, Инженерия, Экология, Санъат ва Математика) усули асосида Future Learning Incubator — келажак таълим инкубаторини ташкил этиш.

Ўзбекистондан ҳамкор ташкилотлар

  • ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети

  • Фарғона Политехника Институти

  • Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти (ТИИАМЭ филиали)

  • Бухоро Давлат Университети

  • Халқаро Қишлоқ Хўжалиги Университети

  • Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университетининг лойиҳадаги роли

ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети қуйидаги вазифаларда фаол иштирок этади:

  • LESLIE микро-курсларини миллий таълим дастурларига интеграция қилиш;

  • Оқитувчилар ва ходимлар учун салоҳият ошириш семинарлари ўтказиш;

  • Moodle ва HEMIS тизимларида рақамли таълим модулларини ишлаб чиқиш;

  • STEHEAM методи асосида келажак талабалари учун SLM курсларини жорий этиш.

Ўзбекистон учун аҳамияти

Ушбу лойиҳа мамлакатнинг 2030 йилгача бўлган ривожланиш стратегиясига мос келади:

  • Барқарор ривожланиш, экология ва чиқиндиларни бошқариш соҳасида мутахассислар тайёрлаш;

  • Масофавий ва аралаш таълим шаклларини ривожлантириш;

  • Таълим тизимини иш бозори эҳтиёжлари билан мувофиқлаштириш;

  • Яшил ва айланма иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш.

ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети бўйича кординатор шахс

Шерзод Раҳмонов
Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи
Email: sherzod.rakhmonov@gmail.com

  • alt-images