SUSADICA

SUSADICA (Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш” докторантура (PhD) мактаби дастури

  • Инновацион структурлаштирилган докторантура,
  • дастур ТИҚХММИда тадбиқ этилмоқда
  • немис ва халқаро шериклар билан биргаликда ташкил етилган ва тадбиқ келинмоқда;
  • дастур Волксваген Жамғармаси (Volkswagen Foundation), Германия ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан молиявий қўллаб-қувватланади.

Дастур Марказий Осиёдаги бошқа фанлар ва университетлар учун докторлик таълими, халқаро тармоқлар ва академик натижаларнинг юқори стандартлари учун намуна бўлиб хизмат қилмоқчи.

Дастурнинг асосий йўналишлари:

  1. SUSADICA структуравий докторантура дастури давомида Марказий Осиёда қишлоқ хўжалиги барқарор ривожланишининг асосий йўналишлари бўйича илғор методологик илмий тадқиқот ишлари қилинади.
  2. Марказий Осиёда қишлоқ хўжалиги барқарор ривожланишида илмий иш қилаётган тадқиқотчиларнинг салоҳиятини оширади.
  3. Докторантура мактаби Марказий Осиё ва Европа олимлари ва талабаларини бирлаштирувчи платформа яратиш орқали қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий билимлар олимлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиради.
  4. Марказий Осиё тадқиқотчилариниг академик фаолиятининг ривожланишини таьминлайди.
  5. Ушбу мактаб бошқа университетлар ва йўналишларга юқори даражадаги таьлим стандарти, халқаро ҳамкорлик ва академик натижалари билан яхлит модел сифатида намуна бўлади.

Мустақил изланишларни амалга ошириш учун тузилган таълим

  • Докторантлар учун модулли ва структурлаштирилган ўқув дастурини тақдим етиш
  • Эрта ёшдаги илғор тадқиқотчиларни ўқитишга киритиш
  • Ўқитувчиларга курс ва тренинглар ўтказиш
  • Ўзбекистонда мавжуд докторантура дастурлари билан хамкорликда ишлаш

10 докторантлар қуйдаги илмий йўналишлар бўйича иш олиб боряптилар:

  1. фермер хўжаликлари реструктризацияси ва меҳнат муносабатлари
  2. қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялар
  3. аграр сиёсат
  4. атроф-муҳит ўзгаришининг қишлоқ хўжалиги таъсири
  5. сув ресурсларини бошқариш

Германиядаги партнерлар:

  • Justus-Liebig-University Giessen (JLU)
  • Leibniz Institute of Agricultural Development in Transition Economies (IAMO)
  • Martin Luther University Halle Wittenberg (MLU)

 

SUSADICA Дастур Директори:

Проф. Др. Мартин Петрик

қишлоқ хўжалик политикаси ва бозор тадқиқоти институти

Юстуса-Либиг Университети, Гиссен

Senckenbergstraße 3

35390 Гиссен

Телефон: +49-641-99 37033

Эл. почта: martin.petrick@agrar.uni-giessen.de

Internet: http://www.uni-giessen.de/fbz/zentren/zeu/Team/Professors/Martin_Petrick   

 

SUSADICA Дастур Координатори:

Др. Нозилахон Мухамедова

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ)

Кари Ниёзов кўчаси, 39

100000 Ташкент, Узбекистан

Телефон: (+99899) 4058505

Эл. почта: Nozila.Mukhamedova@agrar.uni-giessen.de

Вэб-сайт: http://tiiame.uz

Facebook сахифаси: @susadica

Telegram канали: https://t.me/SUSADICA_in_TIIAME