SDG-Nexus
SDGnexus Network – бу барқарор ривожланиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2030 Режаларини тарғиб қилувчи университетлар, тадқиқот марказлари ва манфаатдор томонларнинг глобал ҳамжамияти ҳисобланади. SDGnexus Network ГЕРМАНИЯНИНГ АКАДЕМИК АЛМАШИНУВ ХИЗМАТИ (DAAD) "Ҳамкорликнинг ривожланиши ва ўсишида Олий таълимнинг афзаллиги" номли дастурининг бир қисми бўлиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Барқарор Тараққиёт Мақсадлари”ни амалга оширилишида самарали ва инновацион ҳисса қўшиш учун олий маълумот олишни мустаҳкамлашни ўз олдига мақсад қилиб олган. Ушбу лойиҳа DAAD томонидан Германиа Иқитисодий Ҳамкорлик ва Ривожланиш Федерал Вазирлиги (БМЗ) маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
SDGnexus Network лойиҳасининг асосий мақсадилари:
- Тармоқдаги ҳамкорлар билан қўшма тадқиқот лойиҳаларини ўтказиш орқали умумий тадқиқот базасини яратиш.
- Ўзгаришлар ва янгиликларни ўрганувчилар сифатида кейинги авлод олимларининг малакаларини ошириш.
- Германия олий таълим муассасалари тармоғи ва хорижий давлатларнинг олий таълим муассасалари ўртасида алмашинув ва ҳамкорликни рағбатлантириш.
SDGnexus Network Колумбиа, Эквадор, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Германиядаги 7 та асосий ҳамкорлардан иборат бўлиб, лойиҳанинг мақсадларига эришишда ўз ҳиссасини қўшадиган 13 та ҳамкорликдаги шерикларнинг қўллаб-қувватлайдиган тармоғидан иборат.