Фаолияти
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК БЎЛИМИ
Халқаро ҳамкорлик бўлими институт фаолиятида муҳим аҳамият касб этувчи асосий бўлимлардан бири бўлиб, ТИҚХММИ номидан унинг равнақи, миссияси ва асосий мақсадлари йўлида барча йўналишларда хорижий мамлакатлардаги ва Ўзбекистонда жойлашган хорижий мамлакатларнинг турли ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган фаолиятларни ташкиллаштиради ва мувофиқлаштиради. Халқаро ҳамкорлик фаолияти кенг қамровли бўлиб ўз ичига стратегик ва жорий тезкор тадбирлар мажмуасини қамраб олган ҳолда институтни етакчи хориж университетлари ва ташкилотлари билан боғлаб берувчи расмий бўғин ҳисобланади. Хорижий олий таълим ва илмий муассасалар, турли бизнес соҳалари ташкилотлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўналишларини аниқлаш, таълим ва илмий дастурларни ривожлантириш, талабалар ва профессор ўқитувчилар жамоасини интернационаллаштириш, талабалар алмашинуви, қўшма таълим ва илмий дастурлар ва лойихаларни ташкил этиш, профессор ўқитувчиларни малакасини ошириш ва стажировкасини ташкил этиш, илғор хорижий муассаларнинг етук мутахассисларини институтнинг ўқув ва илмий жараёнига жалб этиш, институтнинг моддий техника ва ўқув-илмий лаборатория базасини модернизация қилишни ташкил этиш, институтдаги мавжуд ўқув ва илмий-техник салоҳиятни янада ривожлантиришга шароитлар яратиш каби йўналишлар халқаро ҳамкорлик бўлимининг асосий вазифалари доирасига киради. Халқаро ҳамкорлик бўлимига ҳозирда д-р Ш.Рахмонов бошчилик қилади. Бўлим ўз фаолиятини халқаро ҳамкорлик бўйича проректор раҳбарлигида олиб боради.
Бугунги кунда ТИҚХММИда хорижий хамкорлар билан тузилган ва айни пайтда амалда бўлган жами 87 та шартнома ва меморандумлар мавжуд бўлиб, улар Европанинг етакчи мамлакатлари, АҚШ, Россия, Осиёнинг ривожланган давлатлари ва Марказий Осиё мамлакатларидаги илғор муассалар билан тузилган. Ҳозирда ТИҚХММИда умумий қиймати 1 млрд АҚШ доллари ва 700 млн Еврога яқин бўлган жами 23 та халқаро лойиҳалар амалга оширилмоқда. ТИҚХММИда 4 та мутахассислик бўйича икки томонлама диплом берувчи халқаро қўшма магистратура ва халқаро қўшма докторантура фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, хар йили хорижнинг етакчи университетларидан 30 нафардан ортиқ профессорлари институт ўқув ва илмий жараёнига жалб этилган. Институтда Хитой, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Россия, Германия, Колумбия, Афғонистон Жанубий Корея каби мамлакатлардан талабалар таҳсил олмоқдалар. Ҳар йили институтнинг 100 нафардан ортиқ профессор ўқитувчи ва талабалар ривожланган мамлакатларнинг университет ва ташкилотларига малака ошириш ҳамда стажировка ўтаб келишлари ташкил этилмоқда.