"Эрасмус+ NICOPA лойиҳаси"
Лойиҳанинг рақами (агар мавжуд бўлса): «597985-EPP-1-2018-1-KZ-EPPKA2-CBHE-JP»
Ариза берувчи ташкилот: Сейфуллин Қозоқ Агротехника университети
Мақсад: янги технологиялар (географик ахборот тизими (ГАТ), катта маълумотлар, масофадан зондлаш) ёрдамида аниқ (рақамли) қишлоқ хўжалигида ўқув дастурларини модернизация қилиш
Лойиҳанинг Вазифалари:
- Муаммони ва ишни таҳлил қилиш орқали аниқ (рақамли) қишлоқ хўжалигида таълим эҳтиёжларини таҳлил қилиш ва жорий ўқув дастурларини кўриб чиқиш.
- Аниқ қишлоқ хўжалиги бўйича жорий ўқув дастурларини янгилаш.
- Европа кредит трансфер тизими (ЕКТТ) ни ўз ичига олган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва аккредитациядан ўтказиш.
Лойиҳадан кутилаётган натижалар:
- Ҳозирги аниқ (рақамли) қишлоқ хўжалигига оид ўқув дастурларини таҳлил қилиш йўли билан ўрганиш.
- Янги таълим технологияларидан фойдаланишни ўз ичига олган бакалавриатура ва магистратура ўқув режалари учун ўқитиш стратегияси ва қўлланмаси тўғрисидаги келишув.
- Инновацион ўқитиш воситаларини ўз ичига оладиган янги бошланғич ўқув режалари ва трансферли модуллар тўплами.
- Бологна талабларига ва янги ишланмаларга мувофиқ аниқ (рақамли) қишлоқ хўжалигидаги жорий икки давр ўқув режа ва дастурларини янгилаш.
- ЕКТТни ўз ичига олган ишлаб чиқилган, жорий этилган ва аккредицяланган янги амалиётга йўналтирилган, талабага йўналтирилган ва трансферли ўқув дастурлари.
Ҳамкор давлат олий таълим муассасаларини меҳнат бозорига яқинлаштириш. Инновацион ўқув жиҳозлари билан бир қаторда: янги жиҳозланган PAL лабораторияси, VCR хонаси, аниқ (рақамли) қишлоқ хўжалиги маълумотларидан фойдаланувчи PASO хизмат кўрсатиш бўлими. Олий таълим учун Европа модернизациялаш масалаларини эътиборга олган ҳолда мазмунга, келишилган структурага, янги ўқитиш стратегиясига ва янги таълим технологияларидан фойдаланишга йўналтирилган бўлиши умуман олганда кўзда тутилган таъсирга айланади.
Лойиҳа давомида кутилаётган тадбирлар режаси:
- таълим эҳтиёжлари бўйича мавжуд ўқув дастурларини таҳлил қилиш ва янгилаш.
- соҳадаги янги ютуқлар, меҳнат бозори талаблари ва Болония жараёни бўйича янги сертификатланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.
Амалга ошириш даври: 15.11.2018 – 14.11.2021 йй.
Тақдим этилган грант миқдори: 999 847 Евро, шу жумладан ТИҚХММИга 68 604 Евро
NICOPA консорциумини 16 ҳамкор ташкилот ташкил этади. Ҳамкорларнинг тажриба, кўникмалари ва ишбилармонликлари лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишига асос бўлади.
Лойиҳанинг ҳамкорлари:
Ҳамкор |
Ташкилот номи |
Акроним |
Шаҳар / Мамлакат |
P1 |
Сакен Сейфуллин номидаги Қозоғистон агротехника университети |
КазАТУ (Координатор) |
Остана / Қозоғистон |
P2 |
TUB |
Берлин/Германия |
|
P3 |
Пловдив қишлоқ хўжалик университети |
AU |
Пловдив, Болгария |
P4 |
ČZU |
Прага, Чехия |
|
P5 |
Космик технологиларни бошқариш ва инженеринг консалтинг бюроси (ЕCM space technologies GmbH) |
ECM |
Берлин/Германия |
P6 |
КДУ |
Кокчетов / Қозоғистон |
|
P7 |
ШҚДУ |
Петропавловск / Қозоғистон |
|
P8 |
С. А. Ниязов номидаги Туркманистон қишлоқ хўжалиги университети |
ТҚХУ |
Ашхобод / Туркманистон |
P9 |
Туркманистон давлат архитектура-қурилиш институти |
ТДАҚИ |
Ашхобод / Туркманистон |
P10 |
Туркманистон қишлоқ хўжалиги институти |
ТҚХИ |
Дашовуз / Туркманистон |
P11 |
ЎзМУ |
Тошкент / Ўзбекистон |
|
P12 |
Мухаммад аль-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети |
ТАТУ |
Тошкент / Ўзбекистон |
P13 |
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти |
ТИҚХММИ |
Тошкент / Ўзбекистон |
P14 |
|
Остана / Қозоғистон |
|
P15 |
|
Тошкент / Ўзбекистон |
|
P16 |
|
Ашхобод / Туркманистон
|
Лойиҳанинг ТИҚХММИдаги координатори: Илхом Абдурахманов, “Ердан фойдаланиш” кафедраси “Геоинформатика” ихтисослиги таянч докторанти
- телефон: +998712371909 (иш); +998977703311 (мобил)
- email: ilhom.isakovich@gmail.com
Лойиҳанинг органиграммаси:
Қўшимча маълумотни ушбу ҳаволадан олишингиз мумкин.