Лойиҳа номи: МАРКАЗИЙ ОСИЁ УНИВЕРСИТЕТЛАРИ УЧУН ЯШИЛ БИТИМ


Лойиҳа қисқартмаси: GDCAU

Лойиҳанинг умумий қиймати 800 000 евро бўлиб, шундан 60 000 евро ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университетига ажратилган.

GDCAU лойиҳаси Германия, Словакия, Австрия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлатларидан 13 та давлат ва хусусий университетларнинг янги ҳамкорлигини таклиф этади. Лойиҳа доирасида университетлар Яшил келишув (Green Deal) доирасидаги технологик, маданий ва ижтимоий ўзгаришларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучларига айланиши кўзда тутилган.

GDCAU қуйидаги 4 та стратегик мақсад орқали танловнинг барча мақсадларига ҳисса қўшади:

Иштирокчи университетлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда Яшил келишув кун тартибини акс эттирувчи стратегияларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни қўллаб-қувватлаш;

Атроф-муҳит барқарорлиги соҳасида етарли билим ва кўникмага эга мутахассисларни тайёрлаш;

Яшил кун тартибини амалга оширишда компанияларга кўмаклашиш учун университетлар ва бизнес ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш;

Университетлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва уларнинг ижтимоий таъсирини ошириш мақсадида
Таълим, тадқиқот, инновация ва жамоатчилик билан ишлашга асосланган “Яшил Келишув Маркази” (GDCentre) ташкил этиш.

Ушбу мақсадларга қуйидаги фаолиятлар орқали эришилади:

билимларни йиғиш ва алмашиш

қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқиш

ходимлар тайёрлаш

рақамли ва жисмоний мобиллик дастурлари

компаниялар учун маслаҳат хизматлари

коммуникация ва тадбирлар

стратегик режалаштириш

корхона базасида ўқитиш

ўқув дастурлар ва стратегияларни биргаликда кўриб чиқиш

кўникмаларни баҳолаш
 

Кутилаётган натижалар:

Марказий Осиё университетларининг Яшил кун тартибини илгари суришдаги фаол иштироки

такомиллаштирилган ва янги ўқув дастурлари

янгиланган стратегиялар ва бошқарув амалиётлари

Яшил келишув соҳасида халқаро билим алмашуви ва тарқатилиши учун платформа

университетлар ва компаниялар ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиши

Лойиҳадан фойда олувчи шахслар сони (тахминий):

Бакалавриат ва магистратура талабалари – 10 000

Қайта тайёрлаш (давомий таълим) дастурларидаги талабалар – 3 000

Ўқитувчилар ва техник ходимлар – 200

Компаниялар раҳбарияти – 100

Умумий жамоатчилик ва экологик ташкилотлар вакиллари – 50 000 (GDCentre фаолиятида иштирок этувчилар)
 

Консорциум қуйидаги университет ва ташкилотларни ўз ичига олади:

  • Constructor University Bremen (Германия) – Консорциум координатори

  • Словак Қишлоқ Хўжалиги Университети, Нитра (Словакия)

  • Eurasian Technological University, Олмаота (Қозоғистон)

  • Караганда Industrial University, Темиртау (Қозоғистон)

  • Donau-Universität Krems (Австрия)

  • Bishkek State University (Қирғизистон)

  • Ягшйгелди Какаев номидаги Нефть ва Газ Халқаро Университети (Туркманистон)

  • АБА Annayew Академияси, Аркадаг шаҳри (Туркманистон)

  • Khorog State University (Тожикистон)

  • Тошкент Кимё Халқаро Университети (Ўзбекистон)

  • ТИҚХММИ-Миллий тадқиқот университети (Ўзбекистон)

  • University of Central Asia – Нарйн (Қирғизистон)

  • University of Central Asia – Кҳорог (Тожикистон)

  • Green Investment Group LLP (Қозоғистон) – Ҳамкор ташкилот

  • Тошкент шаҳар Экология партияси – Ҳамкор ташкилот

  • AIFC Green Finance Centre Ltd (Қозоғистон) – Ҳамкор ташкилот

ТИҚХММИ Миллий тадқиқот университети бўйича кординатор шахс

Шерзод Раҳмонов
Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи
Email: sherzod.rakhmonov@gmail.com

  • alt-images