Вазифалар
Бўлимнинг яқин келажакка мўлжалланган устивор вазифалари қуйидагиларни ўз ичига олади:
- таълим дастурларини халқаро талаблар асосида ривожлантириш ва ривожланган мамлакатлардаги илғор (тан олинган рейтинг ташкилотлари - THE, QS - маълумотлари бўйича биринчи 1000 таликка кирган) олий таълим муассасалари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш;
- илмий тадқиқот дастурларини халқаро талаблар асосида ривожлантириш ва халқаро илмий мактаблар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш;
- салохиятни ривожланиш дастурларини такомиллаштириш ва халқаро илғор олий таълим ва илмий муассасалар, халқаро жамғармалар ва донорлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш;
- профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва талабаларнинг халқаро хамкорлик йўналишидаги фаолиятларда фаол иштирок этиши учун зарур ва рағбатлантирувчи шарт-шароитларни яратиш, халқаро фаолиятлар жараёни ва натижаларини объектив ва шаффоф мониторинг тизимини йўлга қўйиш;
- халқаро миқёсда ўтказилдиган олий таълим муассасалари талабалари олимпиадаларига институт иқтидорли талабаларини танлаб олиш ҳамда мақсадли тайёрлаш;
- институтнинг халқаро майдондаги академик жозибадорлигини оширган ҳолда хорижий талабаларни кенг жалб этиш;
- институтга бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ўқув жараёнига илғор хорижий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини жалб этиш.