ЮНЕСКО ва Россия ҳукуматининг 2020 йил учун қўшма стипендиялари ҳақида

ЮНЕСКО ва Россия ҳукуматини 2020 йил учун барқарор ва қайта тикланадиган манбалар соҳасида малака ошириш стипендиялари халқаро танловини эълон қилмоқда. Танловда ғолиб чиққан номзодлар 2020 йил 5-30 октябрь кунлари мобайнида Россия Федерациясидаги Барқарор энергия ривожлантириш халқаро марказида (Москва Ш., ЮНЕСКОнинг маркази) қуйидаги соҳалар бўйича малака ошириш имкониятига эга бўладилар:

  • Энергия ва барқарор ривожланиш;
  • Энергия манбаларини экологик бошқаруви;
  • Қайта тикланадиган манбалар;
  • Барқарор ва тикланадиган манбалардан электр қувватини ишлаб чиқариш

Танловда энг камида бакалавр даражасига эга бўлган, 35 ёшдан ошмаган, жисмонан соғлом ва инглиз тилида эркин сўзлаша оладиган номзодларгина қатнаша оладилар.                                                     Барча сарф-харажатлар стажировка ташкилотчилари томонидан қопланади

Шу муносабат билан мазкур танловда иштирок этиш учун электрон шаклдаги сўровномани тўлдириб ТИҚХММИ Халқаро ҳамкорлик бўлимига 29 февралгачам топширишлари керак бўлади.

Илова -Announcement_letter_UNESCO_ISEDC