Очиқ ешиклар куни 2022
Тошкентдаги Венгрия Элчихонаси маълумотига кўра, Венгриянинг Обуда университети (Университет) томонидан жорий йил 3-март куни, Тошкент вақти билан 16:00-20:00 да виртуал “Очиқ ешиклар куни 2022” (Тадбир) ўтказишни режалаштирмоқда.
Маълумот учун: Университет Венгриянинг Будапешт шаҳрида жойлашган бўлиб, 140 йиллик тарихга ега. Университет муҳандислик, ахборот технологиялари ва иқтисодиёт соҳасидаги мутахассисларни тайёрлайди. Тадбирнинг мақсади – Университетда мавжуд факултет ва ўқув дастурлари ҳақида маълумот бериш ҳамда Венгриянинг “Стипендиум Ҳунгариcум” давлат стипендияси ва “Ерасмус” дастури доирасида грантларни қўлга киритиш имкониятларини талабалар ва уларнинг ота-оналарига ёритиб беришдир. Виртуал “Очиқ ешиклар куни 2022”да иштирок етиш истагини билдирган талабалар ва уларнинг ота-оналари қуйидаги веб-саҳифаси орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин (барча маълумотлар веб-саҳифада мавжуд): https://event.lansera.io/%C3%93UOpen-Day/home.