интеллектуал танлов

Москва автомобил  йўллари давлат техника университети томонидан МДҲ давлатлари фуқаролар учун халқаро интеллектуал танлов эълон қилинган. Танлов  ғолиблари ушбу хорижий ОТМ да турли босқичларда (бакалавриат, магистратура, аспирантура) грант асосида ўқиш имкониятини қўлга киритадилар.  

  Танловда иштирок этувчилар жорий йилнинг 17-январига қадар ( магистратура учун - 28-январга қадар) grant.madi.ru  сайтида рўйхатдан  ўтишлари лозим.  Онлайн имтиҳон 29-январ куни бўлиб ўтади.

  Керакли маълумотларни grant.madi.ru сайти орқали олишингиз мумкин