ДИҚҚAТ ТAНЛОВ !
“ТИҚХММИ” МТУ профессор-ўқитувчи ва
илмий-педагогик ходимлари диққатига
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-42 сонли қарори доирасида “Профессор-ўқитувчи ва илмий-педагогик ходимларнинг касбий маҳоратини хорижий олий таълим муассасаларида оширишни таъминлаш” васифаси берилган. Мазкур вазифанинг ижросини таъминлаш мақсадида “ТИҚХММИ” МТУ профессор-ўқитувчи ва илмий-педагогик ходимлари ўртасида танлов эълон қилинади.
Танловнинг мақсади: Университет профессор-ўқитувчи ва илмий-педагогик ходимлари орасидан касбий маҳоратини ошириши учун илғор хорижий олий таълим муассасаларига юбориш тавсия етиладиган истиқболли номзодларни танлаб олиш ва уларнинг базасини шаклантиришдан иборат.
Танловда иштирок учун талабгорлар томонидан қуйидаги ҳужжатларни тақдим етиш талаб этилади:
1. Касбий маҳоратини ошириш бўйича мақсадни асословчи мотивацион ариза
2. Чет тилларидан бирини халқаро стандартлар талаблари даражасида билишини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
4. Халқаро андозалар асосида тайёрланган батафсил CВ, ресуме;
5. Етакчи олимлар томонидан берилган иккита тавсиянома;
Талаб етилган ҳужжатлар мажмуасини 2022 йил 20 феврал куни 17.00га қадар international@tiiame.uz електрон почта манзилига юборишингизни сўралади.