Эл-юрт умиди” жамғармаси 2022 йил
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш
бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2022 йил учун хорижий давлатларда
бакалавриат, магистратура ва докторантура таълим дастурларига 420 ўринга
мўлжалланган 1-очиқ стипендия танловлари ўтказилишини эълон қилди.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодларнинг ҳужжатлари
2022 йилнинг 10 январидан 10 февралига қадар ягона тартиб, тенг имконият
асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда http://admission.eyuf.uz/
ҳаволаси орқали қабул қилинмоқда