Жухаи шаҳридаги “Макон ва Йўл” филиали ( Belt and Road School Beijing Normal University)
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг (28.01.2022 й. №08/2521 ) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Гуанчиоу шаҳридаги Бош косулхонасининг хатларига кўра Пекин Педагогика университетининг Гуандонг провинсиаси Жухаи шаҳридаги “Макон ва Йўл” филиали ( Belt and Road School Beijing Normal University) томонидан 2022-ўқув йили учун магистратура дастурида таҳсил олиш учун стипендия танлови эълон қилинди. Мазкур стипендия (тўлиқ ёки ярим тўлиқ грант) Бизнес бошқаруви ва Давлат бошқаруви магистри (МВА/МРА) йўналишарига мўлжалланган бўлиб Ўзбекистон Республикасидан 5 нафар (белгиланган қабул шартлари асосида) номзодга тақдим этилиши мумкин. Танловда иштирок етиш учун тавсия етилган номзодлар Пекин Педагогика университетининг Белт анд Роад Счоол Беижинг Нормал Университй http://apply.bnu.edu.cn// веб-сайтида батафсил маълумотлар билан танишиб, талабномани тўлдириши ва барча ўқишга кириш тартибларидан он-лине тарзда мустақил равишда ўтиши керак.
Ҳужжат топширишнинг охирги муддати – 2022-йил 30-апрелгача.