Куала-Лумпур шаҳридаги университетларда бакалавр ва магистратура босқичида таҳсил олиш учун грантлар.
Куала-Лумпур шаҳридаги университетларда бакалавр ва магистратура босқичида таҳсил олиш учун грантлар.
Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур шаҳридаги елчихонаси маълумотига кўра Бруней-Даруссалам Ҳукумати 2022-2023-ўқув йилида Ўзбекистон фуқароларига қуйидаги университетларда бакалавр ва магистратура босқичида таҳсил олиш учун грантлар ажратган:
- Бруней-Даруссалам университети; - Султон Шариф Aли номидаги ислом университети; - Бруней технология университети; - Бруней политехника университети; - Диний ўқитувчиларни тайёрлайдиган университет коллежи.
Ушбу танлов билан боғлиқ батафсил маълумотни Бруней Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги сайтидан олиш мумкин: http://www.mfa.gov.bn/Pages/bdgs/bdgs2022.aspx Номзодларнинг танлов учун тўлдирилган анкеталари applybdgs2022@mfa.gov.bn електрон манзилига юборилиши зарур (Aнкета формалари електрон шаклда иловада юборилмоқда).
Танлов муддати: 2022 йил 15 феврал. Мазкур таълим гранти ўқиш, яшаш, овқатланиш, халқаро авиачипталар ва ўқув материаллари билан боғлиқ бўлган харажатларни ҳамда тиббий суғурта ва ойлик стипендияни ўз ичига олади. Грант доирасида таҳсил олиш 2022-йил июл-август ойларида бошланади.