немис тилидан нотиқлик санъати танловини
Германиянинг Тошкентдаги Элчихонаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига нота юборган. Унда жорий йил апрел-май ойларида немис тилидан нотиқлик санъати танловини ўтказиш ҳақида маълумот тақдим етилган.
Вазирлик танловда Ўзбекистон ОТМлари талабалари иштирок етиши юзасидан еътироз билдирмайди. Ўйлаймизки, мазкур танловнинг ўтказилиши республика олий ўқув юртларида чет тилларни ўрганиш тизимини такомиллаштиришдан кўзланган мақсад ва вазифаларга жавоб беради ҳамда талабаларнинг чет тилларини чуқур ўрганишига, шунингдек, ўқитувчилар малакасини оширишга хизмат қилади.
Танлов иштирокчиларнинг Тошкентга келиши турар жойи ва овқатланиши билан боғлиқ харажатлар Елчихона томонидан қопланади. Немис томони танловни икки босқичда ўтказишни режалаштирмоқда:
1-босқич жорий йил 16-апрел куни тўғридан-тўғри ОТМда бўлиб ўтади.
2-босқич жорий йил 3-май куни Германиянинг Тошкентдаги Елчихонаси биносида ёки онлайн форматда бўлиб ўтади.
Ушбу босқичда ҳар бир ОТМдан дастлабки босқич ғолиби таклиф қилинади. Танлов иштирокчилари учун қуйидаги мавзулар таклиф етилади: - “2022-йилда Германия Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонламоқда. Келгуси 30 йил ичида бу муносабатларни қандай тасаввур қиласиз?” “Дипломатия санъати нима билан ажралиб туради? Дипломатия тинч-тотув яшашга қандай таъсир қилади?” - “Ҳозирги кунда ёш авлоднинг қандай муаммолари мавжуд? Уларни ҳал қилишнинг қандай усулларини кўрмоқдасиз?” - “Ижтимоий тармоқлар сиз учун қанчалик муҳим? Уларнинг ижобий ва салбий томонлари нимадан иборат? Ижтимоий тармоқлар келажагини ва уларнинг жамият ҳаётига таъсирини қандай кўрасиз?”