Ўқитувчиларни пандемиядан кейинги даврга тайёрлаш: Глобал фуқаролик таълими ўзгаришларнинг асоси
Халқаро ҳамжиҳатлик таълими бўйича Осиё ва Тинч океани минтақаси ЮНЕСКОнинг 2-категория маркази томонидан глобал фуқаролик таълими ва халқаро ҳамжиҳатлик таълими бўйича ўқув семинарларда иштирок етиш учун танлов эълон қилинган.
Ўқув машғулотлари дастури мавзуси: “Ўқитувчиларни пандемиядан кейинги даврга тайёрлаш: Глобал фуқаролик таълими ўзгаришларнинг асоси”.
Дастур инглиз тилида олиб борилади.
Ўқув дастурининг биринчи босқичи 2022 йил 30-майдан 29-июлга қадар танлов ғолиблари иштирокида бўлиб ўтади.
Иккинчи босқич еса 2022-йил 30-июндан 29-июлга қадар танлов асосида ўтказилади.
Ўқув машғулотларини муваффақиятли тугатган иштирокчиларга глобал фуқаролик таълими ва халқаро ҳамжиҳатлик таълими бўйича лойиҳа таклифини юбориш орқали “грант” ва дастурнинг “устозлик” босқичи танловида иштирок етиш имконияти берилади. Номзодлар анкеталари қуйидаги ҳавола орқали жорий йил 16-май кунига қадар онлайн тўлдирилиши зарур: https://forms.gle/ALsDHN6BZJ1vroHM8
Мазкур танловда иштирок етиш истагини билдирган номзодларнинг анкеталари инглиз тилида тўлдирилиб, жорий йил 14-май кунига қадар Вазирликнинг Халқаро алоқалар бошқармаси электрон манзили(xab@edu.uz)га юборилиши лозим