"PCTE Group of Institutes" таълим муассасаси томонидан эълон қилинган стипендия танлови.
Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги элчихонаси ва Ҳиндистоннинг "PCTE Group of Institutes" таълим муассасаси ўртасида бўлиб ўтган учрашув натижаси доирасида Ҳиндистоннинг "PCTE Group of Institutes" таълим муассасаси томонидан 2022/2023-ўқув йили учун бакалавр ва магистратура дастурларида таҳсил олиш учун стипендия танлови эълон қилинган.
"PCTE Group of Institutes" Ҳиндистоннинг Панжоб штатининг Лудиана шаҳрида жойлашган.
Ушбу дастур муҳандислик, журналистика ва оммавий коммуникациялар, биотехнология, туризм, тижорат ва бошқа йўналишларга мўлжалланган бўлиб, мазкур стипендияларга Ўзбекистон Республикасидан ҳам 4 нафар номзод кўрсатилиши мумкин.
Ҳиндистоннинг "PCTE Group of Institutes"та`лим муассасаси тўгрисидаги батафсил маълумотлар билан www.pcte.edu.in wеб саҳифасида танишиш мумкин.
Ҳужжат топшириш муддати - 2022-йил 31-майгача.