Малайзиянинг Ал-Бухорий халқаро Университети томонидан ўрта махсус ва олий таълим дастурларида таҳсил олиш учун эълон қилинган стипендия танлови

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2021-йил 17-июлдаги 08/26779-сонли хатига мувофиқ Ўзбекистоннинг Куала-Лампурдаги элчихонаси ва Малайзиянинг Ал-Бухорий Халқаро университети президенти А. Тажуддин ўртасида бўлиб ўтган онлайн учрашув натижалари доирасида Малайзиянинг Ал-Бухорий халқаро Университети томонидан ўрта махсус ва олий таълим дастурларида таҳсил олиш учун  стипендия танловини эълон қилади.

    Берилган маълумотларга кўра, ўқиш 2022-йил октябр ойидан бошланади ва ушбу стипендия кам таъминланган оилалар қаторидан иқтидорли ёшларга тақдим этилади.

     Номзодлар ҳужжат топшириш вақтида 18-22 ёш оралиғида, уйланмаган ( турмушга чиқмаган) бўлиши керак. Улар литцей битирувчилари ёки ОТМнинг ёш ходимлари орасида тавсия еэилиши мумкин деб ҳисоблаймиз. 

       Мазкур стипендия таълим, яшаш ва овқатланиш каби ҳаражатларни ўз ичига олади. Қолган ҳаражатлар, яъни авиачипта (бориш ва келиш), талабалик визаси ва рўйхатдан ўтиш учун тўлов ҳамда қайтариб бериладиган гаров пули талаба томонидан қопланиши кўзда тутилган.

          Тавсия этилган номзод мустақил равишда, талабномани университет веб сайтида ( https://aiu.edu.my/admissions/ ) тўлдириши, Ал-Бухорий халқаро университети билан боғланиши ва мазкур университетнинг барча кириш тартибларидан он-лине тарзда ўтиши керак. 

        Ал-Бухорий халқаро университети ўқиш шарт шароитлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар билан   https://www.aiu.edu.my/  веб сайтида танишиш мумкин.

         Ҳужжат топшириш муддат -2022 -йил июл ойигача.

    Ушбу танловда иштирок етиш учун тавсия этилганларнинг рўйхатини Ташқи ишлар вазирлиги орқали тшкилотчиларга юбориш учун 2022-йил 1- майгача Вазирликнинг Халқаро Алоқалар бошқармаси электрон манзилига (xab@edu.uz ) юборишингизни сўраймиз. Юборилаётган хат "Ал-Бухорий стипендияси" деб номланиб, унда вазирлик хатининг чиқиш рақами кўрсатилиши керак.