Энг яхши лойиҳа учун Халқаро профессионал танлов - 2021

    Россия Федерациясининг Миллий тадқиқотчилар ва дизайнерлар уюшмаси томонидан “Энг яхши лойиҳа учун Халқаро профессионал танлов - 2021” о`тказилиши еълон қилинган.
     Уюшма мазкур танловда иштирок етиш учун Ўзбекистан олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар, магистрантлар ва доктарантларни таклиф этган.
     Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этиладиган лойиҳалар 2017-йилдан кейин қурилган (амалга оширилган ) объектларга тегишли бўлиши керак. Aйниқса, алоҳида номинация доирасида ёш мутахассислар ( 30 ёшдан катта бўлмаган) талабалар, магистрантлар ва докторантлар томонидан яратилган ва амалга оширилган лойиҳалар қайд этилади.
       Халқаро профессионал танлов  ғолибларини тақдирлаш маросими 2021-йил ноябр ойида Москва шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Танлов  ғолиблари  лойиҳаларнинг тақдимот материаллари Уюшма веб сайтига жойланади ва федерал округларидаги  кўргазмаларга тақдим  этилади. Танлов натижалари бўйича барча  ғолиб  лойиҳалар тавсифини ўз ичига олган каталог шакллантирилади.
       Танловда иштирок етиш бепул.
       Иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш муддати: 2021-йил 11-октябр.
       Aризалар  konkurs@nopriz.ru  електрон манзили орқали қабул қилинади.
Танлов билан бог`лиқ бо`лган батафсил ма`лумот билан https://konkurs.nopriz.ru  веб –саҳифаси орқали танишиш мумкин.