“Туркия грантлари” грантлар дастури томонидан стипендиялар танлови ( бакалавриат магистратура докторантура таълим босқичлари)

Туркия Ҳукумати томонидан 2022-йил учун “Туркия грантлари” Халқаро талабалар ва илмий тадқиқотчиларга Туркия олий таълим муассасаларида грант асосида таҳсил олиш ва илмий тадқиқот олиб бориш имкониятини берувчи грантлар дастури эълон қилинган. 

Ушбу грантлар дастури бакалавриат, магистратура, докторантура таълим босқичлари ва илмий тадқиқот олиб бориш учун мўлжалланган бўлиб, улар университетга жойлаштириш, 1 йиллик турк тили курси, тиббий суғурта, бир марталик авиачипта, стипендия, ўқиш учун тўлов, маданий ва илмий дастурлар, ётоқхона билан таъминлаш кабиларни ўз ичига олади.

Стипендия миқдори бакалавр талабалари учун ҳар ой 800 турк лираси (ТЛ), магистратура талабалари учун 1100 ТЛ, докторантларга 1600 ТЛ, илмий тадқиқотчилар учун 3000 ТЛ, давлат ходимлари ва илмий ходимлар учун “Туркча мулоқот дастури (КAТИП)” 2000 ТЛ ни ташкил қилади.

Илмий тадқиқотчилар учун грантлар фақатгина ойлик стипендия билан чекланган. “Туркча мулоқот дастури (КAТИП)” гранти ойлик стипендия, ётоқхона, авиачипта, маданий ва ижтимоий тадбирларни ўз ичига олади.

“Туркия грантлари” дастурига онлайн тарзда қуйидаги веб-сайт орқали рўйхатдан ўтиш мумкин: http://www.turkiyeburslari.gov.tr/  Мазкур танловнинг ёш жихатдан чекловлари веб-сайтда келтирилган.

Хужжат топшириш муддатлари “Туркия грантлари” дастурининг веб-сайтидаги “Aпплиcатион cалендар” саҳифасида маълум қилинган