Япониянинг “Мацумае Интернатионал” жамғармаси
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2022-йил 22-февралдаги №08/5798 хатига кўра, Япониянинг “Мацумае Интернатионал” жамғармаси томонидан еълон қилинган Японияда табиий, муҳандислик ва техник фанлар, шунингдек тиббиёт соҳаларида илмий тадқиқотлар олиб бориш ва малака ошириш дастури тўғрисидаги маълумот беради. Мазкур дастур 2023-йил апрел ойидан 2024-йил март ойигача амалга оширилади. Шунингдек, ажратилаётган стипендия авиачипта (бориш ва келиш) ва тиббий суғурта харажатларини ўз ичига олади. Япония томонининг маълумотига кўра, ушбу танловда 49 ёшдан ошмаган, фан номзоди (ПҳД ёки унга тенглаштирилган) даражасига ега, инглиз ёки япон тилларини яхши биладиган вакил тавсия етилиши керак. Номзодалар республика ОТМлари ўқитувчилари, илмий ходимлари, докторантлари қаторидан танлаб олиниши мумкин. Ҳужжат топширишнинг охирги муддати – 2022-йил 20-июн. Танлов натижалари 2022-йил декабр ойи охирида еълон қилинади. Номзодлар барча керакли ҳужжатларни мустақил равишда application@mifjapan.org електрон почта манзилига юбориши лозим. Ушбу дастур ҳақида батафсил маълумот, шартлари ва зарур ҳужжатлар рўйхати илова қилинмоқда. Шунингдек, мазкур дастур тўғрисидаги қўшимча маълумот билан Япониянинг “Мацумае Интернатионал” жамғармасининг http://www.mars.dti.ne.jp/mif/ расмий веб-сайтида танишиш мумкин.