Япониянинг Ёкоҳама Миллий университети

 Ўзбекистон Республикасининг Токиодаги элчихонаси маълумотига мувофиқ, Япониянинг Ёкоҳама Миллий университети (Yokohama Natuional University) томонидан 2022-2023 ўқув йилига докторантура дастурида таҳсил олиш учун стипендия танлови эълон қилинган. Мазкур стипендия Aкадемик мартабани қўллаб-қувватлаш бўйича глобал докторлик дастури (Global Doctoral Program for Academic Career Support, GDACS) бўлиб, Ўзбекистон Республикасидан 2022-йил октабр ёки 2023-йил апрел ойларида докторантурага кириш истагида бўлган номзодлар учун тақдим етилиши кўзда тутилган. Дастур университет ўқитувчилари учун мўлжалланган бўлиб, талабаларни кириш ва ўқиш тўловлардан озод қилади ва муваффақиятли талабалар учун ойлик 100 минг йен (тахминан 1 минг AҚШ доллари) стипендияси билан таъминлайди. Танловда иштирок етиш учун номзодлар мустақил равишда Япониянинг Ёкоҳама Миллий университети веб-сайтида https://www.ynu.ac.jp/english/admissions/scholarship/gdacs/  батафсил маълумотлар билан танишиб, талабномани тўлдириши ва барча тартиблардан он-лине тарзда ўтиши керак. Илмий раҳбарни аниқлаш ҳам номзоднинг зиммасидадир.