"Олий таълимни модернизациялаш" лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

"Олий таълимни модернизациялаш" лойиҳаси

Академик инновациялар фонди

Лойиҳа мавзуси

Хорижий университетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандис кадрларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш

Қишлоқ хўжалигини механизациялашнинг роли

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш иккита асосий соҳа, деҳқончилик ва чорвачиликда амалга оширилади. Деҳқончиликда ишлаб чиқариш ўсимликларни етиштириш ва бу ўсимликлар учун яшаш ва озиқланиш муҳити сифатида тупроқдан фойдаланишга асосланган. Чорвачиликда ишлаб чиқариш жараёни ҳайвонларни ўстиришга, уларнинг ҳаётий функцияларидан фойдаланишга асосланган. Ер, тупроқ сифати, чорвачилик билан, асосан, озуқа етиштириш орқали боғланган. Қадим замонлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда қўл меҳнати марказий ўринни эгаллаган.

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш инсонларни оғир, кўп вақт ва меҳнат талаб қилувчи ва жисмонан толиқтирувчи ишлардан озод қилади, иш унумдорлигини оширади, ишни бажариш вақтини қисқартиради, қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларини кенгайтириш, агротехник ва мелиоратив тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш имконини яратади, маҳсулот таннархини пасайтиради. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш маданиятини ошириш - илм-фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини қўллаш, илғор технологияларни ўзлаштириш, маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнини жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида кенг кўламли мелиорация ва кимёвий воситаларни қўллаш жараёнларини амалга ошириш билан бевосита боғлиқдир.

АҚШ муҳандислар миллий фан академияси хулосаларига кўра, қишлоқ хўжалигини механизациялаш инсоният учун 20 асрнинг энг муҳим 20та муҳандислик ютуқлари ичида компьютерлар, телефон алоқаси ва космик ракета каби таниқли соҳаларни ортда қолдириб 7 ўринни эгаллаган. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш 20 асрнинг иккинчи ярмида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришда салмоқли муваффақиятларга эришишда ҳал қилувчи рол ўйнади.

Бугунги кунга келиб экин майдонлари ҳосилдорлигини ошириш зарурлиги, атроф-муҳитга салбий таъсир ўтказиш, углеводород ёқилғилари нархини қимматлашиши, масофадан зондлаш ва электрон тизимларни ривожланиши ва улардан тракторлар, комбайнлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги машиналарида кенг фойдаланиш, учувчисиз учиш воситалари (дронлар)ни пайдо бўлиши анъанавий қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасини ўзгартира бошлади.

21 асрда қишлоқ хўжалигини механизациялаш экологик жиҳатдан тоза, иқтисодий жиҳатдан самарали, фойдаланиш учун қулай ва маҳаллий шароитларга мослаштирилган бўлиши керак. Бунда қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасидаги мутахассисларнинг малака, билим ва амалий кўникмаларига алоҳида талаблар қўйилади

Лойиҳанинг мақсади

  • қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш таълим йўналишининг амалдаги ўқув режа ва фан дастурларини такомиллаштириш, ўқув режага янги фанлар киритиш;
  • хорижий университетларда қўлланилган инновацион услублар ва курсларни жорий қилиш орқали қишлоқ хўжалигида инновацион техника ва технологияларни қўллаш янги таълим йўналиши дастурини қўллаб-қувватлаш;
  • профессор-ўқитувчилар салоҳиятини ошишига ва иш фаолияти сифатини яхшиланишига кўмаклашиш;
  • таълим жараёнида талабалар иштирокини ва ролини фаоллаштириш

Лойиҳани бажарувчилар

  • Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультетининг кафедралари ва хорижий ҳамкорлар;
  • Лойиҳа ишиларини мувофиқлаштирувчи: Ўқув ишлари бўйича проректор Мирзаев Б.С.
  • Техник мувофиқлаштирувчи: Тракторлар ва автомобиллар кафедраси мудири Амонов М.О.

Лойиҳанинг амал қилиш муддати

  • 2 йил (2019 йил март - 2021 йил феврал)

Лойиҳанинг хорижий ҳамкорлари

  • Девис шаҳридаги Калифорния университети, АҚШ https://www.ucdavis.edu
  • Оклахома штати университети, АҚШ https://go.okstate.edu
  • Сеул миллий университети, Жанубий Корея http://www.useoul.edu
  • Миссисипи штати университети, АҚШ https://www.msstate.edu 

Лойиҳани амалга ошириш давомида

Лойиҳа фаолиятига кўмаклашиш учун ташкил этилади:

  • Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида муҳандис кадрлар тайёрлашнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш ва келажак фаолиятни прогнозлаш учун Форсайт гуруҳи;
  • Интернет тизимига уланган замонавий компьютер синфи.

Такомиллаштирилади:

  • Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш, қишлоқ хўжалигида инновацион техника ва технологияларни қўллаш таълим йўналишлари ўқув режалари.

Профессор-ўқитувчилар ва магистрантлар учун ташкил этилади:

  • Уч босқичли инглиз тили курслари;
  • MS PPoint, Excel дастурларини ўрганиш, тақдимот материалларини тайёрлаш асослари бўйича курс;
  • Хорижий ҳамкорлар иштирокида янги курслар бўйича семинар-тренинглар.

Харид қилинади:

  • айрим мавжуд ва янги курслар учун лаборатория стендлари;
  • тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналари гидравлик ва электр тизимларини ўқитишда фойдаланиш учун компьютер дастури.

Фаоллаштирилади:

  • талабалар тўгараклари иши ва таълим жараёнида талабалар роли;
  • "Узагротехсаноатхолдинг" ва "Узагросервис" АЖ, "Узкейссервис" ҚК, "Узcлаассервис" МЧЖ билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар.

Профессор-ўқитувчиларга ёрдам берилади:

  • Scopus журналларида тадқиқот натижаларини эълон қилишда;
  • Ўқитиладиган фанлар бўйича ўқув материалларини янгилашда

Лойиҳа ва лойиҳа йўналишига оид янгиликлар

7.03.2019

Грант шартнома имзоланди

2019 йил 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва ТИҚХММИ ўртасида Академик инновациялар фонди орқали лойиҳани молиялаштириш бўйича грант шартнома имзоланди

4.04.2019

“Хорижий университетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандис кадрларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш” лойиҳаси иш бошлади

Тракторлар ва автомобиллар кафедрасида Академик инновациялар фондининг умумий суммаси 140 000 АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳаси иш бошлади, лойиҳа 2 йил давомида фаолият юритади. Лойиҳа доирасида компьютер синфи ишга туширилади, профессор ўқитувчилар учун уч босқичли инглиз тили курслари ва хорижий ҳамкорлар иштирокида янги курслар бўйича семинар-тренинглар ташкил этилади, лаборатория қурилмалари харид қилинади. Лойиҳа АҚШнинг Дэвис шаҳридаги Калифорния университети, Оклахома ва Миссисипи штатлари университетлари ва Жанубий Кореянинг Сеул миллий университети билан ҳамкорлик қилади

http://tiiame.uz/uz/article/04-04-19

Инглиз тили курслари ҳақида

Лойиҳа томонидан Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факултети талабаларига дарс берадиган ўқитувчилар учун ташкил этиладиган инглиз тили курсларида ўқишни хохловчиларни рўйхатдан ўтказиш бошланди. Курсларда ўқиш истагини билдирганлар лойиҳа офисида рўйхатдан ўтиши сўралади, рўйхатдан ўтганлар билан суҳбат 6 апрел соат 10.00 дан бошлаб В-311 аудиторияда ташкил этилади

27.04.2019

Тошкентдаги ОТМда Жаҳон банки молиялаштирилган лойиҳалар иш бошлади

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида Академик инновациялар фондининг иккита: «Аграр инновациялар ва ресурслар» ҳамда «Хорижий университетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандис кадрларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш» мавзуларидаги лойиҳалари иш бошлади

https://www.xabar.uz/9p0

16.06.2019

АҚШ университетлари билан қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида ҳамкорлик ривожланмоқда

Грант лойиҳа доирасида лойиҳа бажарувчиларини АҚШдаги ҳамкор университетлар Миссисипи штати, Оклаҳома штати ва Дэвис шаҳридаги Калифорния университетларига ташрифлари амалга оширилди

https://kun.uz/66293274

28.06.2019

Ўзбекистонлик бир гуруҳ олимлар АҚШ университетларида бўлишди

Грант лойиҳа доирасида АҚШ университетлари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида, лойиҳа бажарувчилари АҚШнинг Миссисипи штати, Оклахома штати ва Дэвис шаҳридаги Калифорния университетларига ташриф буюришди

https://www.xabar.uz/post/ozbekistonlik-bir-guruh-olimlar#

3.07.2019

АҚШнинг Джорджия технологиялар университети билан ҳамкорлик

Лойиха ёрдамида Ҳавонинг ифлосланишига таъсир этувчи омиллар мавзусида тақдимот намойиш этилди.

http://tiiame.uz/uz/article/3-07-19-1

15.07.2019

ҚХМ факультети талабалари биринчи ҳаракатланувчи машина прототипини тайёрладилар

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети 2 курс талабалари Тракторлар ва автомобиллар кафедрасида тўгаракда ёғочдан Леонардо да Винчи таклиф қилган биринчи ҳаракатланувчи машина прототипини тайёрладилар ва уни факультет деканатига тақдим қилишди

1.08.2019

John Deere компанияси ТИҚХММИ билан ҳамкорликда институтда ўқув марказини ташкил қилди

http://tiiame.uz/uz/article/jon

7.09.2019

АҚШнинг машҳур компанияси ТИҚХММИда ўқув маркази ташкил қилди

https://edu.uz/uz/news/view/1591

9.09.2019

ТИҚХММИда John Deere ўқув маркази очилди

https://kun.uz/news/2019/09/09/toshkent-irrigatsiya-va-qishloq-xojaligini-mexanizatsiyalash-muhandislari-institutida-john-deere-oquv-markazi-ochildi

20.09.2019

Ўқув жараёнлари бевосита ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этилади

Узклаасагро қўшма корхонаси ишлаб чиқариш цехи ҳудудида Тракторлар ва автомобиллар кафедраси филиали/синф хонаси ташкил қилинди ва талабалар учун 5+1 схемасида амалий машғулотлар ўтказиш йўлга қўйилди

https://edu.uz/uz/news/view/1628

11.10.2019

Ўқув жараёнида дала амалиёти ўта муҳим

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факултети талабалари ишлаб чиқариш амалиётини “Ўзагросервис” АЖ ва ҳудудий “Агросервис МТП” МЧЖ, Қуйи Чирчиқ тумани “ТСТ Кластер” хорижий МЧЖ корхоналарида ўташмоқда

http://tiiame.uz/uz/article/11-10-19-2

22.11.2019

Халқаро анжуман ўз ишини бошлади

Институтимизда “Агросаноат мажмуаси учун фан, таълим ва инновация, муаммолар ва истиқболлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда

http://tiiame.uz/uz/article/22-11-19-7

29.01.2020

СLAAS компаниясининг расмий делегациясининг институтга  ташрифи

Тракторлар ишлаб чиқиш билан дунёда ном қозонган СLAAS компаниясининг расмий делегацияси стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш учун институтимизга ташриф буюрди

http://tiiame.uz/uz/article/29-01-20-5

24.02.2020

Лаборатория хонаси ишга тушди

Лойиҳа доирасида фойдаланиш, шу жумладан ўқув машғулотлари ва семинарлар ўтказиш, тракторлар гидравлик ва электрон тизимлари ўрганиш бўйича вертуал лаборатория ишларини ташкил қилиш мақсадида компьютерлар билан жиҳозланган лаборатория хонаси ишга туширилди

http://tiiame.uz/uz/article/24-02-20-9

7.03.2020

АҚШ университетлари билан ҳамкорлик доираси кенгаймоқда

Хорижий ҳамкор университетлар билан янги грантлар доирасида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилиш учун Миссисипи штати университети билан 7 январ куни, Оклахома штати университети билан 1 феврал кунлари интернет орқали онлайн учрашувлар ташкил қилинди

http://tiiame.uz/uz/article/7-03-20AQSH

28.06.2020

Ишлаб чиқариш амалиёти самарали ўтмоқда

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети 3-босқич талабалари “Ишлаб чиқариш технологик” амалиётида ғалла ўрим-йиғими жараёни ва унда қўлланилаётган техника воситалари иши билан яқиндан танишиб, ўз билим ва малакаларини оширишмоқда

http://tiiame.uz/uz/article/praktice

3.07.2020

“Аниқ координатали қишлоқ хўжалиги ва унда маълумотларни қайта ишлаш” курслари бўйича онлайн семинар

Лойиҳа доирасида 15-26 июн кунлари АҚШнинг Миссисипи штати университети профессори Ganesh Bora иштирокида WebEx платформаси орқали “Аниқ координатали қишлоқ хўжалиги ва унда маълумотларни қайта ишлаш” курслари бўйича онлайн семинар ўтказилди

http://tiiame.uz/uz/article/23lj

10.08.2020

“Tракторлар, автомобиллар ва ўзиюрар машиналарнинг электрон жиҳозлари” курси бўйича онлайн семинар

Лойиҳа доирасида 3-7 август кунлари АҚШнинг Оклахома штати университети профессори Паул Веклер иштирокида “Tракторлар, автомобиллар ва ўзиюрар машиналарнинг электрон жиҳозлари” курси бўйича онлайн семинар ўтказилди

16.10.2020

Қишлоқ хўжалиги кластерида семинар

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети профессор-ўқитувчилари 15-октябр куни John Deere компанияси ташкилотчилигида Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги “Silverleafe” хорижий кластерида ташкил қилинган Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш амалий семинарида иштирок этишди

http://tiiame.uz/uz/article/johndeere

20.11.2020

Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш бўйича хамкорлик семинари

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва John Deere компаниясининг Ўзбекистондаги расмий диллери «Landtech» кўшма корхонаси хамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорликда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш йўналиши бўйича семинар ташкил этишди

http://tiiame.uz/uz/article/20-11-20-4

22.01.2021

Назария ва амалиёт янада уйғунлашмоқда

Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ҳамда Гидромелиорация ишларини механизациялаш факультетлари талабалари қурилиш учун махсус техникалар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган “Krantas group” корхонасига ташриф буюрдилар

http://tiiame.uz/uz/article/22-01-21-4

7.04.2021

Лойиҳани амал қилиш муддати узайтирилди

“Хорижий университетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандис кадрларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш” лойиҳасини амал қилиш муддати 6 ойга узайтирилди

16.04.2021

Ишлаб чиқариш ва олий таълим ҳамкорлиги

«ЎзАгросервис» АЖ, “ЎзКейсСервис” қўшма корхонаси ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети олимлари ҳамкорлигида талабаларга ўқув жараёнида реал ҳолатда ишлаш жараёнини кўрсатиб бера оладиган горизонтал шпинделли замонавий “Кейс” пахта териш машинасининг аппарати олиб келинди

http://tiiame.uz/uz/article/16-04-21-9

27.04.2021

 “UzCLAASAgro” корхонасида технологик амалиёт

“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети талабалари “Uz CLAAS Agro” корхонасида технологик амалиётни бошладилар

http://tiiame.uz/uz/article/27-04-21-4

8.05.2021

Huawei ва ТИҚХММИ ақлли қишлоқ хўжалиги лойиҳасини бошлашди

Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги филиали ва ТИҚХММИ қишлоқ хўжалиги ва суғориш тизимлари соҳасида инновацион технологияларни жорий этиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имлозадилар

http://tiiame.uz/oz/article/08-05-21-1

10.05.2021

"UZ CLAAS SERVICE" ҚК билан ҳамкорлик

Профессор-ўқитувчилар UZ CLAAS SERVICE қўшма корхонасига ташриф буюришди

17.05.2021

Қишлоқ хўжалиги техникаларига клиник-сервис хизмати

УзКейсСервис” қўшма корхонаси томонидан ташкил этилган семинарда республика вилоятларидан соҳа бўйича рахбар кадрлар, мутахассислар ва фермерлар иштирок этишди. Институт профессор-ўқитувчилари хам бу семинарда иштирок этишди ва замонавий қишлоқ хўжалиги техникаларига сервис хизмати кўрсатиш, фойдаланиш, техникалардаги талаб этиладиган ростланишлари бўйича фикр алмашинилди ва тавсиялар берилди

http://tiiame.uz/uz/article/17-05-21-1

16.08.2021

Хорижий профессор иштирокида семинар ташкил қилинди

АҚШ Шимолий Дакота штати университети профессори Том Бон иштирокида ҚХМ факультети профессор-ўқитувчилари, докторант ва магистрантлари учун “Гидравлик энергиядан фойдаланиш, тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналари гидравлик тизимлари” номли курс бўйича семинар-тренинг ташкил қилинди

http://tiiame.uz/uz/article/16-08-21-1

25.08.2021

UniCEN лойиҳалари ҳақидаги амалий суҳбат ва ҳамкорлик

Институтимизга АҚШнинг Марказий Осиё университетлари билан ҳамкорлик дастури (UniCEN) раҳбари ташриф буюрди

http://tiiame.uz/uz/article/25-08-21-1

16.09.2021

Ишлаб чиқариш корхонасида 5+1 дастури асосида дарс машғулотлари бошланди

ҚХМ факультети талабаларига режалаштирилган дарс машғулотлари Тракторлар ва автомобиллар кафедрасини “UzClaasAgro” ҚКда жойлашган ўқув хонасида ўтказилди

http://tiiame.uz/oz/article/16-09-21-3

29.09.2021

Жонли жараён ва янгича имкониятлар

Институтимизда “Huawei Tech Investment Tashkent” компанияси ҳомийлигида “Ақлли қишлоқ ва сув хўжалиги” кўргазма зали, «PETRO TEST AVTO» МЧЖ билан ҳамкорликда “Ёнилғи мойлаш материаллари лабораторияси”, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги “Агросаноат устидан назорат қилиш давлат инспекцияси” билан ҳамкорликда махсус синф хонаси ишга тушди

http://tiiame.uz/oz/article/29-09-21-1

Лойиҳа бўйича эълонлар

18.03.2019

Инглиз тили курсларида ўқишни ташкил қилиш ва ўқитиш бўйича танлов (қизиқишни билдириш учун сўров)

Лойиҳа ажратилган маблағнинг бир қисмини факультет профессор-ўқитувчилари ва магистрантлари учун уч босқичли инглиз тили курсларини ташкил қиладиган ва ўқитадиган ташкилот/компания ёки консултант-ўқитувчилар хизмати учун сарфлашни режалаштирган.

Юқорида кўрсатилган хизматлар бўйича тендерда иштирок этишга қизиқиш билдирган номзодлар, ташкилотлар/компаниялар ёки таълим муассасалари ўз таклифларини (ҳужжатлар тўпламини) 2019 йил 2 апрелга қадар муҳрланган конвертда лойиҳа офисига юбориши ёки топшириши сўралади.

Ҳужжатлар тўплами қуйидагиларни ўз ичига олади:

Ташкилотлар/компаниялар учун:

• ташкилот ҳақида маълумот (низом, ташкилот фаолияти, инглиз тили курсларини ташкил этиш бўйича тажриба, курсларни ўтказиш режалари)

• ўқитувчилар ҳақида маълумот (СV, диплом ва сертификатлар нусхалари, курсларда ўқитиш режалари)

Консультант ўқитувчилар учун:

• курсларни ўқитадиган консультант ўқитувчи ҳақида малумот (инглиз тили курсларини ташкил этиш тажрибаси, CV, диплом ва сертификат нусхалари, курсларни ўтказиш режалари)

Қуйида курсларни намунавий графиги ва дарсларни ўтказиш режаси келтирилган

20.03.2019

Лойиҳа техник координатори ёрдамчиси лавозимига ишга қабул қилиш бўйича конкурс (қизиқишни билдириш учун сўров)

Лойиҳа ажратилган маблағнинг бир қисмини лойиҳа техник координатори ёрдамчиси лавозимида ишловчи консультант хизматлари учун сарфлашни режалаштирган. Бу лавозимда ишлайдиган номзод

  • техник йўналишлардан бирида камида бакалавр даражасига эга бўлиши,
  • қишлоқ хўжалигини механизациялашнинг бугунги аҳволи ва ривожланиш тенденцияларини билиши,
  • мутахассислик бўйича иш тажрибасига эга бўлиши,
  • бакалавриат ўқув режалари ҳақида маълумотга эга бўлиши,
  • инглиз ва рус тилларни яхши даражада билиши керак    

Конкурсда қатнашиш истагини билдирган номзодлар 2019 йил 30 мартгача ҳужжатларни (маълумотнома/CV, паспорт, диплом ва сертификатлар нусхалари) лойиҳа офисига юбориши ёки шахсан топшириши сўралади.

Қизиқиш билдирган номзодлар телефон орқали ёки офисга келиб қўшимча маълумотлар олиши мумкин

4.04.2019

Лойиҳа доирасидаги инглиз тили курслари

http://tiiame.uz/uz/ad/04-04-19-1

5.04.2019

“Хорижий университетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандис кадрларни тайёрлаш дастурларини такомиллаштириш” лойиҳаси иш бошлади

http://tiiame.uz/uz/ad/5-04-19-11

Инглиз тили курсларига профессор ўқитувчилар ва ходимларни таклиф этамиз http://tiiame.uz/uz/ad/5-04-19-12

25.04.2019

Лойиҳа доирасида инглиз тили курсларини ташкил қилиш ва ўқитиш бўйича таълим муассасаси аниқланди

Лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган инглиз тили курсларида дарс машғулотларини олиб бориш учун эълон қилинган танловда 4 та нодавлат таълим муассасалари ва 1 та хорижий корхона МЧЖ ўз таклифлари билан иштирок этдилар. Лойиҳага консультантларни танлаш ва жалб қилиш гуруҳи томонидан тушган таклифлар атрофлича ўрганилиб профессор-ўқитувчиларга инглиз тили курсларини ташкил қилиш ва дарс машғулотларини олиб боришда ҳамкорлик қилиш учун «Easy Talk» нодавлат таълим муассасаси танлаб олинди

http://tiiame.uz/uz/ad/25-04-19-13

Лойиҳа доирасида Beginner-1 инглиз тили курсида ўқиш учун танлаб олинган профессор-ўқитувчилар ва ходимлар рўйхати

http://tiiame.uz/uz/ad/25-04-19-14

26.04.2019

Лойиҳа техник координатори ёрдамчиси лавозими бўйича танлов натижаси

Лойиҳа техник координатори ёрдамчиси лавозимига 6 та номзод қизиқиш билдириб танловга ҳужжатларини топширдилар. Лойиҳага консультантларни танлаш ва жалб қилиш гуруҳи томонидан номзодлар ҳужжатларини атрофлича ўрганиш, шунингдек улар билан суҳбат натижаларига кўра техник координатор ёрдамчиси лавозимига “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази” МЧЖ ходимлари Равшан Ботиров ва Алишер Муродуллаев тавсия қилинди

17.06.2019

Лойиҳа доирасида Beginner-1 инглиз тили курсини муваффақиятли тугатган профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун Beginner-2 даражасидаги курс машғулотлари бошланди

5.08.2019

Лойиҳа доирасида Beginner-2 инглиз тили курсини муваффақиятли тугатган профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун Elementary-1 даражасидаги курс машғулотлари бошланди

4.10.2019

Лойиха доирасида Аниқ координатали қишлоқ хўжалиги курслари бўйича  тренинг ўтказиш учун консультант хизматлари (қизиқишни билдириш учун cўров)

http://tiiame.uz/uz/ad/4-10-19-11

8.10.2019

Инглиз тили курсларида ўқишни хохловчилар диққатига

Лойиҳа доирасида ташкил этиладиган Elementary-2 даражали инглиз тили курсларига профессор ўқитувчилар ва магистрантлар таклиф этилади, курслардаги тингловчилар сони чегараланган

http://tiiame.uz/uz/ad/8-10-19-12

14.10.2019

Лойиҳа доирасида Elementary-1 инглиз тили курсини муваффақиятли тугатган ва қўшимча танлаб олинган профессор-ўқитувчилар ва ходимлар учун Elementary-2 даражасидаги курс машғулотлари бошланди

Лойиха доирасида Тракторлар ва ҚХМ гидравлик ва электрон жиҳозлари курслари бўйича тренинг ўтказиш учун консультант хизматлари (қизиқишни билдириш учун cўров)

http://tiiame.uz/uz/ad/14-10-19-11

7.01.2020

Инглиз тили курсларида ўқишни хохловчилар диққатига!

Лойиҳа доирасида ташкил этиладиган Pre-intermediate-1 даражали инглиз тили курсларига профессор ўқитувчилар ва магистрантлар таклиф этилади, курслардаги тингловчилар сони чегараланган

http://tiiame.uz/uz/ad/7-01-2020-1

13.01.2020

Лойиҳа доирасида Elementary-2 инглиз тили курсини муваффақиятли тугатган ва қўшимча танлаб олинган профессор-ўқитувчилар ва магистрантлар учун Pre-intermediate-1 даражасидаги курс машғулотлари бошланди

9.06.2020

“Аниқ координатали қишлоқ хўжалиги ва унда маълумотларни қайта ишлаш” курслари бўйича WebEx платформаси орқали онлайн семинар

Лойиҳа доирасида Миссисипи штати университети профессори Ganesh Bora иштирокида “Аниқ координатали қишлоқ хўжалиги ва унда маълумотларни қайта ишлаш” курслари бўйича WebEx платформаси орқали онлайн семинар ташкил этилмоқда

http://tiiame.uz/uz/ad/09-06-20-1

2.08.2020

“Tракторлар, автомобиллар ва ўзиюрар машиналарнинг электрон жиҳозлари” курси бўйича Zoom платформаси орқали онлайн семинар

Лойиҳа доирасида Оклаҳома штати университети профессори Paul Weckler иштирокида “Тракторлар, автомобиллар ва ўзиюрар машиналарнинг электрон жиҳозлари” курси бўйича Zoom платформаси орқали онлайн семинар ташкил этилмоқда

http://tiiame.uz/uz/ad/freecours

9.09.2020

Қишлоқ хўжалиги инженерлиги соҳасида АҚШнинг етакчи Айова штати университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

http://tiiame.uz/uz/ad/09-09-20-11

3.11.2020

Инглиз тили курсларида ўқишни хохловчилар диққатига

Лойиҳа доирасида ташкил этиладиган Pre-intermediate-2 даражали инглиз тили курсларига профессор ўқитувчилар ва магистрантлар таклиф этилади, курслардаги тингловчилар сони чегараланган

http://tiiame.uz/uz/ad/Pre-intermediate

23.11.2020

Лойиҳа доирасида Pre-intermediate-1 инглиз тили курсини муваффақиятли тугатган ва қўшимча танлаб олинган профессор-ўқитувчилар ва магистрантлар учун Pre-intermediate-2 даражасидаги курс машғулотлари бошланди

14.12.2020

Таълим йўналиши ўқув режаси билан боғлиқ cўров ўтказиш ва шу аcоcида тавcиялар ишлаб чиқиш бўйича консультант хизматлари (қизиқишни билдириш учун cўров)

http://tiiame.uz/uz/ad/14-12-20-11

29.12.2020

Таълим йўналишининг “Тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналарининг электр ва электрон жиҳозлари” фани учун ўқув материаллари ишлаб чиқиш бўйича консультант хизматлари (қизиқишни билдириш учун cўров)

http://tiiame.uz/uz/ad/29-12-20-13

Таълим йўналишининг “Учувчисиз учиш воситалари ва глобал навигацион тизимлар” фани учун ўқув материаллари ишлаб чиқиш бўйича консультант хизматлари (қизиқишни билдириш учун cўров)

http://tiiame.uz/uz/ad/29-12-20-14

8.01.2021

Консультант хизматлари бўйича танлов натижаси

Лойиҳага консультантларни танлаш ва жалб қилиш гуруҳи томонидан тушган таклифлар атрофлича ўрганилиб, ўқув режаси билан боғлиқ cўров ўтказиш ва шу аcоcида тавcиялар ишлаб чиқиш учун, консультант-маслаҳатчи сифатида Узкейссервис ҚК ходими Шухрат Миркаримов танлаб олинди

http://tiiame.uz/uz/ad/08-01-21-11

19.01.2021

Консультант хизматлари бўйича танлов натижаси

Лойиҳага консультантларни танлаш ва жалб қилиш гуруҳи томонидан таълим йўналишининг “Тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналарининг электр ва электрон жиҳозлари” фани учун ўқув материаллари ишлаб чиқиш бўйича консультант хизматларини кўрсатиш бўйича тушган таклифларни атрофлича ўрганилиб, консультант-маслаҳатчи сифатида Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти Транспорт воситалари муҳандислиги кафедраси доценти Буронов Ш.Э. танлаб олинди  

Лойиҳага консультантларни танлаш ва жалб қилиш гуруҳи томонидан таълим йўналишининг “Учувчисиз учиш воситалари ва глобал навигацион тизимлар” фани учун ўқув материаллари ишлаб чиқиш бўйича консультант хизматларини кўрсатиш бўйича тушган таклифларни атрофлича ўрганилиб, консультант-маслаҳатчи сифатида Тошкент давлат транспорт университети Авиация транспорти муҳандислиги факультети декани Абдужабаров Н.А. танлаб олинди 

19.03.2021

Профессор-ўқитувчилар учун “Касбий фаолиятда ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш” курсини ташкил қилиш ва дарс машғулотларини олиб бориш учун консультант хизматлари (қизиқишни билдириш учун cўров)

http://tiiame.uz/uz/ad/19-03-2021-1

5.04.2021

Консультант хизматлари бўйича танлов натижаси

Лойиҳага консультантларни танлаш ва жалб қилиш гуруҳи томонидан профессор-ўқитувчилар учун “Касбий фаолиятда ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш” курсини ташкил қилиш ва дарс машғулотларини олиб бориш учун консультант хизматларини кўрсатиш бўйича тушган таклифларни атрофлича ўрганилиб, консультант-ўқитувчи сифатида Тошкент ахборот технологиялари университети Информатика асослари кафедраси таянч докторанти Мухамадиев С.И. танлаб олинди

6.04.2021

Лаборатория стенди сотиб олиш учун конкурс

Лойиҳа дизел двигателларининг Common Rail ёнилғи билан таъминлаш тизими инжекторларини текшириш учун лаборатория стенди етказиб бериш бўйича конкурсда қатнашиш учун ташкилотлар/компанияларни қизиқишларини билдиришга таклиф қилади

http://tiiame.uz/uz/ad/06-04-21-20

https://tenderweek.com/tender-25925

9.04.2021

Тракторлар, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналарининг гидравлик ва электрик тизимларини ўқитиш учун дастурий маҳсулот харид қилиш бўйича конкурс

http://tiiame.uz/uz/ad/09-04-21-15

https://tenderweek.com/tender-25926

27.04.2021

Тракторлар, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналарининг гидравлик ва электрик тизимларини ўқитиш учун дастурий маҳсулот харид қилиш бўйича конкурс натижаси

Дастурий маҳсулот етказиб бериш бўйича конкурсга 1 дона таклиф келиб тушганлиги сабабли техник талабларни қайта қўриб чиқиб, дастурий маҳсулот бўйича харидни амалга ошириш учун қайта конкурс эълон қилиш таклиф қилинди.

2.06.2021

"Гидравлик энергиядан фойдаланиш, тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналари гидравлик тизимлари" курсини ташкил қилиш ва олиб бориш бўйича халқаро консультант хизматлари (қизиқишни билдириш учун cўров)

http://tiiame.uz/oz/ad/02-06-21-16

"Гидравлик энергиядан фойдаланиш, тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналари гидравлик тизимлари" курсини ташкил қилиш ва олиб бориш бўйича халқаро консультант хизматлари (муддатини узайтириш)

http://tiiame.uz/oz/ad/10-06-21-15

https://tenderweek.com/tender-26208

7.07.2021

Тракторлар, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналарининг гидравлик ва электрик тизимларини ўқитиш учун дастурий маҳсулот харид қилиш бўйича конкурс (такроран)

http://tiiame.uz/uz/ad/07-07-21-7

https://tenderweek.com/tender-26439

Таълим йўналишининг “Аниқ координатали қишлоқ хўжалиги асослари ва воситалари” фани учун ўқув материаллари ишлаб чиқиш бўйича консультант хизматлари (қизиқишни билдириш учун cўров)

http://tiiame.uz/uz/ad/07-07-21-8

https://tenderweek.com/tender-26440

8.07.2021

Хорижий консультант хизматлари бўйича танлов натижаси

Лойиҳаси доирасида ташкил қилинадиган “Гидравлик энергиядан фойдаланиш, тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналари гидравлик тизимлари” номли курсда дарс машғулотлари олиб бориш бўйича халқаро консультант хизматлари учун эълон қилинган танловда АҚШ университетларининг 2 нафар профессори ўз таклифлари билан иштирок этдилар. Лойиҳага консультантларни танлаш ва жалб қилиш гуруҳи томонидан тушган таклифлар атрофлича ўрганилиб хорижий консультант сифатида Шимолий Дакота штати университети профессори Thomas Bon танлаб олинди

http://tiiame.uz/uz/ad/08-07-21-3

19.07.2021

Лаборатория стенди сотиб олиш учун конкурс натижаси

Дизел двигателларининг Сommon Rail ёнилғи билан таъминлаш тизими инжекторларини текшириш учун лаборатория стенди етказиб бериш бўйича конкурсга жами 4 та таклиф келиб тушган. Таклиф берган ENTERPRISE МЧЖ, DIESEL TRADE МЧЖ, TRADEUZ-TECHNO ХК, HIMLABPRIBOR МЧЖ таклифлари мутахассислар иштирокида, лойиҳа томонидан стенд ва бутловчи жиҳозлар учун ишлаб чиқилган техник талаблар кўрсаткичларига солиштирилган ҳолда батафсил ўрганилди. Таклифларни ўрганиш жараёнида таклифларни тўлиқ баҳолашга  керакли бўлган маълумотларни олиш учун ХК ва МЧЖлар билан электрон почта орқали алоқа қилинди ва етказиб бериш режалаштирилган стендлар ҳақида тегишли вебсайтларда мавжуд маълумотлардан фойдаланилди.

Лаборатория синов стенди ва бутловчи жиҳозлар етказиб бериш бўйича олинган таклифларни ўрганиш натижаларини эътиборга олган ҳолда Россия Федерациясининг DIESEL TRADE МЧЖ таклифи энг мақбул деб ҳисобланди, бу МЧЖ ва институт ўртасида стенд ва бутловчи жиҳозларни етказиб бериш бўйича шартнома тузиш тавсия қилинди

9.08.2021

Тракторлар, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналарининг гидравлик ва электрик тизимларини ўқитиш учун дастурий маҳсулот харид қилиш бўйича конкурс натижаси

Дастурий маҳсулотни етказиб бериш учун ўтказилган такрорий конкурсда ҳам фақат битта компаниядан таклиф олинган. Таклиф қилинаётган дастурий маҳсулот сўралган техник талабларга мослиги ва лойиҳада режалаштирилган харидларни амал ошириш зарурлигидан келиб таклиф берган Канаданинг Famic Technologies Inc компанияси билан шартнома тузиш тавсия қилинди

5.10.2021

“Kасбий фаолиятда ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш” курсида ўқишни хохловчилар диққатига!

http://tiiame.uz/uz/ad/05-10-21-11

Таълим йўналишларининг “Тракторлар, қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналарининг гидравлик тизимлари” фани учун ўқув материаллари ишлаб чиқиш бўйича консультант хизматлари (қизиқишни билдириш учун cўров)

http://tiiame.uz/uz/ad/05-10-21-12

https://tenderweek.com/tender-26914

Таълим йўналишининг “Аниқ координатали қишлоқ хўжалиги асослари ва воситалари” фани учун ўқув материаллари ишлаб чиқиш бўйича консультант хизматлари (қизиқишни билдириш учун cўров) (такроран)

http://tiiame.uz/uz/ad/05-10-21-13

https://tenderweek.com/tender-26915

Лойиҳа офиси манзили

ТИҚХММИ, В ўқув биноси, В-306, В-310 хоналар

Тел.: 998 71 237 2534

E-mail: aif-agr-eng@tiiame.uz