Қозоғистон Республикаси фуқаролари диққатига!
Жорий йилнинг 9 июн куни Қозоғистон Республикасида президентлик сайлови бўлиб ўтади. Шу муносабат билан институтимизда фаолият кўрсатаётган ҳамда таҳсил олаётган Қозоғистон Республикаси фуқаролари ҳисобланган ўқитувчи-ходим ва талаба, магистрантларни мазкур сайловда муносиб иштирок этишлари учун Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасидаги 267-сонли сайлов участкасида овоз беришлари мумкин.
Манзил: Тошкент шаҳар, Зулфияхоним кўчаси (Абай ҳамда Зулфияхоним кўчалари кесишувида). Янги қурилган Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси.
Асос: Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 15 майдаги 87-03-1997 сонли хати.