KOICA стипендияси
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2022-йил 26-апрелдаги №05-45-03825 хати ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (КОИCA) маълумотига кўра, 2022-ўқув йилида Корея университетларининг магистратурага (қўшимча қабул) ва докторантурага стипендия танловлари еълон қилинган. Номзодлар республика ОТМлари ўқитувчилари, илмий ходимлари қаторидан, 2 йил иш стажга ега бўлишлари ва муайян талабларга жавоб беришлари лозим. Ушбу танловда (ФAҚAТ МAГИСТРAТУРA ва ДОКТОРAНТУРA) иштирок етиш учун тўлдирилган аризаларни тавсия етаётган ОТМнинг ректори имзоси қўйилган расмий хати билан ва барча зарур ҳужжатларни илова қилинган ҳолда, 2022-йил 5-май, 12.00 дан кечиктирилмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг a.rakhmonov@mift.uz (нусхаси - xab@edu.uz) електрон манзилига тақдим етишингизни сўраймиз. Юборилаётган файл “KOICA стипендияси” деб номланиши керак. Батафсил маълумот, шартлар ва зарур ҳужжатлар рўйхати илова қилинмоқда. Шунингдек, мазкур стипендия танлови тўғрисидаги маълумот билан КОИCAнинг расмий сайтида танишиш мумкин: http://www.koica.go.kr/ciat/7815/subview.do.