олима аёллар учун YUNESKO/L'OREAL дастури
Табиий фанлар соҳасидаги олима аёллар учун YUNESKO/L'OREAL дастури доирасида 2023-йил усҳуп Халқаро мукофот танлови тўғрисидаги маълумотни ҳавола этмоқдамиз. Мазкур дастурнинг асосий мақсади ЮНЕСКО ташкилотига аъзо-давлатларда табиий фанлар (физика, математика ва компютер технологиялари) соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бораётган олима аёлларнинг жаҳон миқёсида тан олинган кашфиётлари ва табиий фанларнинг ривожига қўшган ҳиссаларини тақдирлашдан иборат. YUNESKO/L'OREAL мукофоти танловида муваффақиятли қатнашган олима аёллар 100.000 евро миқдорида мукофот билан тақдирланади. Танловда рақобат кучли бўлиб (беш минтақа учун фақатгина 5 та мукофот ажратилади), унда иштирок этиш учун номзодлар қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак:
- халқаро илмий ҳамжамиятда эътироф этилган бўлиши;
- илм-фан соҳасида фаолият юритаётган бўлиши;
- табиий фанлар,
-Физика, математика ва компютер технологиялари фанларига тегишли соҳалар бўйича илмий фаолият юритиши.
Танловда қатнашиш учун тўлдириладиган ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
- номзоднинг батафсил таржимаи ҳоли;
- номзоднинг мазкур мукофотга лойиқлигини асословчи тавсиянома (тавсия қилувчи илмий муассаса ёки ташкилот томонидан берилади);
- номзоднинг илмий нашр ва патентларининг тўлиқ рўйхати;
- номзоднинг энг муҳим ўнта илмий нашрининг рўйхати (муҳимлик тартиби бўйича), долзарблигини асословчи қисқа тезислар билан биргаликда;
- номзоднинг энг муҳим ўнта илмий нашрининг нусхаси;
- хорижий илмий муассаса ёки олимлар томонидан тавсияномалар (3-5 та). Юқорида таъкидланган танловда иштирок этиш учун тавсия етилган номзод ҳужжатлари махсус платформа (www.forwomeninscience.com) орқали жорий йилнинг 31-мау кунига қадар онлайн шаклда тақдим этилиши лозим