Бўлим тарихи

ТИҚХММИда 1956 йилда илк бор хорижлик фуқароларга таълим бериш йўлга қўйилган. 1966 йилда эса, қишлоқ хўжалиги раҳбар ва ходимларининг малакаларини ошириб бориш мақсадида малака ошириш факултети ташкил этилган. Юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш сифатини ва самарадорлигини ошириш мақсадида 1997 йилда “Халқаро алоқаларни ривожлантириш ва малака ошириш маркази” ва 1999 йилда “Халқаро алоқаларни ривожлантириш ва малака ошириш департаменти” ташкил этилган. 2018 йилда институт тузилиши ўзгарганда ушбу бўлим “Халқаро ҳамкорлик бўлими” деб ўзгартирилди. Бугунги  кунда Ш.Рахмонов бўлимга раҳбарлик қилиб келмоқда.